Шомуродовга Европадан ҳам таклифлар бор

Ўзбекистон терма жамоаси ва “Ростов” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга ЦСКАдан таклиф тушган, дея хабар қилмоқда “Спорт-Экспресс”.
 
Бироқ ростовликлар клуби бунга рад жавобини берган. Шунингдек футболчининг ўзи ҳам “армиячилар” сафига ўтишни истамаган.
“ЦСКА — Россиянинг ҳурматга эга жамоаларидан бири, аммо билан ҳозирча РПЛ клубларидан тушган таклифларни кўриб чиқмаяпмиз. Элдорнинг мақсади — Европада ўзини синаб кўриш. Бундай таклифлар ҳам бор. Бироқ биз “Ростов”ни ҳурмат қиламиз ва трансфер ҳақидаги масалаларни жамоанинг ўзи кўриб чиқиши керак деган фикрдамиз”, — дейди футбочининг вакили.
Шомуродов Россия Премер-лигасида ушбу мавсумида 4 ўйин ўтказиб, учта гол урди ва икки бор голли узатмани амалга оширди.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia 

08.08.2019, 17:15 534 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш