"Арсенал" "Ювентус" футболчиси трансферини якунлашга яқин

«Арсенал» «Ювентус»дан ҳимоячи Даниеле Руганини трансфер қилиш устида иш олиб боряпти.
 
Corriere dello Sport`нинг ёзишича, «тўпчилар» италиялик хавбек билан шахсий битим шартларини келишиб бўлишган.
25 ёшли футболчи Лондонда йилига 4 млн евро маош олиши мумкин.
Эндиликда иккала клуб бу борада келишувга эришиши, трансфер харид ёки ижара асосида бўлишини ва унинг нархини аниқлаб олишлари зарур.
Маълумот учун, Ругани ўтган мавсум А Сериянинг 15та турида қатнашиб, 2та гол урган эди. У 2015 йилдан буён «Ювентус»да ўйнаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Англияда трансфер ойнаси эртага тунда ёпилади.

07.08.2019, 16:32 129 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш