Бутсаларини михга илган Диего Форлан эришган шахсий ютуқларни биласизми?

1979 йил Монтевидеода туғилган уругвайлик ҳужумчи расман фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Европа майдонларида МЮ, «Вильяреал», «Атлетико» ва «Интер» жамоалари шарафини ҳимоя қилган футболчи шахсий музейидаги совринларни эътиборингизга ҳавола этамиз:
Диего фаолиятидаги энг катта ютуқ шубҳасиз, 2010 йилги мундиал «Олтин тўп»идир;
Шунингдек, у Томас Мюллер, Давид Вилья, Уэсли Снейдерлар билан бирга мазкур мундиалнинг «Энг яхши тўпурари», деб топилганди;
2005, 2009 йилларда эса «Олтин бутса»ни ўзиники қилган (бу мукофотни қўлга киритган биринчи уругвайлик футболчи);
2005 (25 та гол), 2009 (32 та гол)-йилларда Испания чемпионати энг яхши тўпурарига бериладиган «Пичичи» мукофоти ғолиби;
Уругвайда 7 карра «Йил футболчиси», деб топилган (2002, 2003, 2005, 2007, 2008, 2009, 2010);
Уругвайда 2 марта «Йил спортчиси», деб топилган (2009, 2010);
«Gentlemen’s Quarterly» журнали таснифига кўра «Йил спортчиси» (2010);
Ниҳоят, 2005 йилда Испания чемпионатида ҳаракатланаётган «Энг яхши америкалик футболчи», деб топилган.
 
 
Фахриддин Рўзиев тайёрлади
Манба: Penalti.asia

"Атлетико", "Интер”, Вильяреал, Уругвай

07.08.2019, 14:09 441 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш