УЕФА Чемпионлар Лигаси мукофот пулларини оширди

УЕФА 2019/20 мавсумида еврокубоклар мукофот пулларининг тақсимланиш схемасини эълон қилди.
 
Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Суперкубокдан тушган ялпи даромад 3,25 миллиард еврога тенг бўлади. 
Еврокубоклар иштирокчиларига 2,55 миллиард евро мукофот пули ажратилади. Шундан 2,04 миллиард еврони Чемпионлар Лигаси ва Суперкубок иштирокчилари олади. 510 миллион евро Европа Лигаси иштирокчиларига берилади.
Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 32 иштирокчисидан ҳар бири 15,25 миллион евро олади. Ҳар бир ғалаба учун 2,7 миллион евро, дуранг учун 0,9 миллион евро бонус берилади (олдин бу қиймат мос равишда 1,5 ва 0,5 миллион еврога тенг эди).
1/8 финалга йўл олган иштирокчиларнинг ҳар бирига 9,5 миллион евро, 1/4 финалга чиққанларга 10,5 миллион евро, 1/2 финалга етиб борганларга 12 миллион евро, финалчиларга 15 миллион евродан берилади. Чемпионлар Лигаси ғолиби 4 миллион евро бонус олади.
Бундан ташқари, клублар рейтинг ва маркетинг тўловларига ҳам эга бўладилар. Мукофотларнинг тўлиқ схемаси УЕФА сайтида эълон қилинган.

11.07.2019, 20:34 238 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш