"Арсенал": У биз билан АҚШга боришдан бош торди

«Арсенал» сардори Лоран Косьелни клубнинг АҚШда ўтадиган мавсумолди турнесига боришни рад этди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.
 
«Биз Лораннинг аниқ белгилаб қўйилган қоидаларимизга зид ҳаракатларидан жуда афсусдамиз.
Масалани ҳал қилишга умид қиламиз. Бунга қадар бу мавзуда қўшимча маълум берилмайди», – дейилган клубнинг расмий билдиришида.
Маълумот учун, 33 ёшли ҳимоячининг шартномаси муддати тугашига 1 йил қолган. 2010 йилдан буён «тўпчилар» сафида ўйнаётган Косьельнига Франциянинг «Бордо», «Ренн» ва «Лион» клублари бефарқ эмаслиги айтилмоқда.
Ўтган мавсумда Лоран Европа лигасида 10та, АПЛда 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол муаллифи бўлганди.

11.07.2019, 18:18 122 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш