Америка кубоги 2019 статистикаси, эътиборга молик фактлар

Америка кубоги 2019 статистикаси
Бразилия терма жамоасининг чемпионлиги билан тугаган 2019 йилги Америка кубогида қандай қизиқарли статистикалар бўлганлиги билан таништириб ўтамиз.
Турнир давомида 26 та учрашув бўлиб ўтди. Шулардан 5 тасида ҳисоб очилмади ва қолган 21 та ўйинда 60 та гол кузатилди. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 2,31 та гол демакдир. 41 та футболчи гол нишонлашга муваффақ бўлди. 2 та футболчи эса ўз дарвозасига тўпни киритиб қўйди. Битта баҳсдаги энг кўп голни Бразилия термаси гуруҳ босқичида Перу дарвозасига 5 бор тўп киритди.
D-5v6kPXkAACUw8
Чемпионликни тантана қилган бразилияликлар мусобақада 13 бор рақиб дарвозасига гол уришди ва бу билан энг кўп гол урган терма жамоага айланишди. Яна бир қизиқ статистика, турнирни чорак финалда тарк этган Колумбия термаси бирор маротаба тўп ўтказиб юбормади. Мусобақага мезбонлик қилиб чемпион бўлган Бразилия термаси 6 та беллашувда бор йўғи бир мартта дарвозасидан тўп олиб чиқди (финалда пенальтидан Перу термаси гол урган эди).
Боливия термаси гуруҳ босқичининг ҳар бир ўйинида 3 тадан гол ўтказиб юбориб, умумий ўз дарвозасидан 9 бор тўп олиб чиқди ва боливияликлар билан бир гуруҳда иштирок этган Перу термаси мусобақа финалига қадар етиб бориб, улар ҳам 9 та голни ўтказиб юборишди. Парагвай термаси дарвозабони Гатито Фернандес ўзи иштирок этган 4 та баҳснинг барчасида ўйиннинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўла олди. Агар чорак финалдан парагвайликлар ўта олишганида, балки Гатито мусобақанинг энг яхшиси ҳам бўлаларди.
Эквадор ва Япония термаларининг гуруҳ босқичидаги ўзаро тўқнашувига 7623 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу мусобақада энг кам мухлис келган беллашувдир. Финал ўйинида, Бразилия ва Перу термалари баҳслашган учрашувда 80 мингдан зиёд мухлис кузатди. Бу борадаги яна бир қизиқ ҳолатга эътибор берсак, финалдан ташқари ҳисоблаганда энг кўп мухлис мезбон Бразилия термаси беллашувида эмас, балки гуруҳ босқичининг Чили ва Уругвай термаларининг ўзаро ўйинида кузатилди ва 57442 нафар томошабин стадионга келди.
Умумий турнир давомида 797 277 та ишқибоз келган. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 30665 тани ташкил этади. Колумбиялик Вильмар Рольдан ва финалда ишлаган чилилик Роберто Тобар мусобақада 3 маротабадан бош ҳакамлик вазифасини ўташди.
D-57QtZXkAEcrB3
Бошқа минтақадан ташриф буюрган Япония ва Қатар термалари бирорта ғалабага эриша олмай мусобақани гуруҳ босқичидаёқ тарк этишди. Бразилия термаси 12 йил деганда мусобақа кубогини қўлга киритди ва ўзининг тўққизинчи чемпионлигига эришди.

11.07.2019, 15:06 71 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш