Ориги "Ливерпуль" билан шартномасини узайтирди

У яна узоқ йиллар "Ливерпул"да ўйнаши мумкин.
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги клуб билан амалдаги шартномасини узайтирди.
Goal нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли бельгиялик футболчи мерсисайдликлар билан узоқ йиллик шартномага имзо чеккан. Айтиш лозимки, унинг аввалги келишуви 2020 йилга қадар имзоланган эди.
Маълумот учун, Ориги ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида жами 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришди.

11.07.2019, 11:06 59 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш