"Ливерпуль" Асенсио учун "Реал"га қанча таклиф қилмоқчи?

Зидан уни қўйиб юборармикин?
"Ливерпуль" клуби "Реал" Мадрид вингери Марко Асенсиони сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда El Desmarque нашри хабар тарқатди.
Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар 23 ёшли Испания терма жамоаси аъзоси учун “қироллик клуби”га 75 млн евро таклиф қилишмоқчи.
Таъкидлаш керакки, мадридликлар ҳам Асенсиони қўйиб юбориши осон эмас. Боиси, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан шахсан янги мавсумда Асенсиодан таркибдаги асосий футболчилардан бири сифатида фойдаланмоқчи.
Маълумот учун, Асенсио ўтган мавсум “Реал” сафида жами 44та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

11.07.2019, 09:56 92 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш