Лионель Скалони: Месси нега четлатилганини тушунмадим

Ҳакам VAR'ни кўришни ҳам хоҳламади.
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони кеча Чилига қарши ўйинда Лионель Мессининг майдондан четлатилганига ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Мен ушбу вазиятни такроран кўриб чиқдим ва нима қилгани учун Мессини четлтишганини тушунмадим.
Ҳакам бу вазиятда нимани кўрганини ошкора айтса, қизиқ бўларди. Шунингдек VAR тизими ходимларини ҳам.
Агар бу вазиятга диққат билан қарасангиз, Месси ҳеч нарса қилмаган. Аммо ҳакам ўз қарорини ўзгартирмади ва видеотакрорларни ҳам кўришни хоҳламади”, - деди Скалони.
Эслатиб ўтамиз, учрашувдан сўнг Месси хатто тақдирлаш маросимига ҳам чиқмади.

07.07.2019, 11:59 130 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш