Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини давом эттирадими?

Анжуманда ЎФА раҳбарияти журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришмоқда.
Жумладан ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳакамлик фаолиятини давом эттириш ёки тўхтатиши борасидаги саволларга жавоб қайтарди.
"Иш кўп, боримизни бериб ишламасак, натижалар пасайиб кетади. Бир вақтда икки қуённи овлаш яхши эмас. Шу боис ҳакамлик масаласида 3 ойлик пауза қилишга қарор қилдим. Аввало ўзбек футболини ривожлантиришга эътибор қаратиш керак. Хитой ва Саудия Арабистони чемпионатларида шартнома асосида ишлаб келар эдим ва улар ҳам буни тўғри қабул қилишди", - деди Эрматов.

29.06.2019, 12:45 169 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш