Жон Терри: "Челси" учун Лэмпарддан бошқа яхшироқ вариант йўқ

Улар узоқ йил ушбу жамоада бирга ўйнашган.
"Астон Вилла" клуби бош мураббийи ассистенти Жон Терри собиқ жамоадоши Фрэнк Лэмпарднинг "Челси" бош мураббийлигига тайинланиши борасида тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдирди.
“Унинг “Дерби”даги муваффақиятли мавсуми ва “Челси”га қўйилган трансфер таъқиқидан сўнг, улар учун Лэмпарддан бошқа яхшироқ вариант йўқ. Бу унинг учун ҳам, клуб учун ҳам энг зўр пайт.
Ишончим комилки, унинг тайинлови мухлисларни безовта қилмайди. Чунки, улар Лэмпардни яхши кўришади”, - дейди Терри.
Эслатиб ўтамиз, Терри ва Лэмпард 2001-2014 йилларда “Челси”да бирга тўп суришган.

26.06.2019, 22:51 58 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш