Неймар «Барселона» шартларига рози бўлди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га қайтиш учун баъзи шартларга кўнишга мажбур бўлган.
 
UOL хабарига кўра, 27 ёшли футболчи маошининг кескин пасайишига рози. Бундан ташқари, 2016 йилда «Барселона» билан шартномани узайтиргани учун олиши керак бўлган 26 миллион евро миқдоридаги бонусдан ҳам воз кечади. Шунингдек, «ПСЖ» клубидан кетмоқчи эканини очиқ-ойдин эълон қилади.
Ўтган мавсумда Неймар «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол урган ва 13та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

21.06.2019, 23:10 316 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш