Фалькао: «Месси дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлгани учун доим дашномга қолади»

Колумбия миллий жамоаси сардори Радамель Фалькао Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини оқлаб чиқди.
 
Аргентина Америка Кубогининг 1-турида айнан Колумбияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.
«Месси гол урса, албатта «У нега иккита гол урмади?» дейишади. Агар у голга ассистентлик қилса, нега кўпроқ голга ассистентлик қилмади?» дейишади.
Месси яхши ўйнаса, ҳимоячилар кучсизлигини, жаримадан гол урса, жонли девор хато қўйилганини айтадилар. Аргентина ютқазса, Мессини айбдор ҳисоблашади. У дунёнинг энг яхши футболчиси бўлгани учун бундай дашномларга қолади»,- дейди Фалькао
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: penalti.asia

18.06.2019, 13:12 176 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш