Тимур Кападзе «Локомотив» ёшлар жамоасига бош мураббий қилиб тайинланди

«Локомотив»да бош мураббий ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Тимур Кападзе клубнинг ёшлар жамоасига бош мураббийи бўлди. Бу ҳақда «Локомотив» матбуот хизмати хабар берди. 
«1981 йилнинг 5 сентябрь куни Фарғона вилоятида дунёга келган Тимур Кападзе ўз вақтида миллий термамизнинг асосий футболчиси бўлди. Ўзининг ёрқин ўйинлари туфайли мухлислар эътиборига тушган мураббий ўтган йили фаолиятини айнан «Локомотив»да якунлаганди. Фаолияти давомида у 12 марта Ўзбекистон чемпиони ва 10 марта мамлакат Кубоги соҳиби бўлган. Мураббийлик соҳасидаги фаолиятида Ўзбекистон миллий термасини вақтинча бошқарди. Шуларни эътиборга олган ҳолда, клуб раҳбарияти Тимур Кападзега «Локомотив» ёшлар таркибини ишониб топширди. У жамоани 1 декабрдан қабул қилиб олади ва кейинги мавсумга тайёрлайди», дейилади хабарда.
Футбол янгиликларини сайтимизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам кузатиб боринг!
Манба: tribuna.uz

30.11.2018, 12:52 196 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш