«Спортинг»нинг тиббий бўлими бошлиғи клуб президентига айланди

Лиссабоннинг «Спортинг» клуби президенти сайлови якунларига кўра Фредерику Варандаш клубнинг янги раҳбарига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълумот берилган.
Варандаш 42,32 фоиз олган ҳолда, шу лавозимга даъвогарлик қилган Жоау Бенедиту (36,84 фоиз), Жозе Марию Риккьярди (14,55 фоиз) ва бошқа номзодларни ортда қолдирган.
Варандаш «Спортинга» президентлигида Бруну де Карвалью ўрнини эгаллади. Шу йилнинг ёзида клуб акционерлари кенгаши 2013 йилдан буён клубга раҳбарлик қилиб келган Карвальюни истеъфога чиқарганди.
38 ёшли Варандаш 7 йилдан буён «Спортинг» клубида тиббий бўлим бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.
Манба: tribuna.uz

10.09.2018, 09:37 169 0

Фикрингизни билдиришингиз учун сайтдан рўйхатдан ўтган ёки профилга кирган бўлишингиз керак
×Ёпиш